Решфорд фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

ПСЖ "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Решфордни сотиб олмоқчи, унинг Англия клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Парижликлар 25 ёшли футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи ва Решфордга ҳафтасига 1 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар бермоқда.

Париж жамоаси президенти Носир Ал-Хелайфи Решфордга шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Хабарга кўра, француз клуби январь ойида футболчи билан музокараларни бошлайди. ПСЖнинг футболчига бўлган қизиқиши "Манчестер Юнайтед"ни Решфорд билан шартномани узайтириш жараёнини кучайтиришга мажбур қилади.

Решфорд Қатардаги Жаҳон чемпионатида бешта учрашувда учта гол урди. Англия терма жамоаси чорак финалда Францияга мағлуб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

JCH2022

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made