Референдум ўтказиш учун қанча маблағ ажратилгани айтилди
Жамият
−
16 Март 2023
9129Референдум ўтказиш харажатлари учун 182 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Бу ҳақда бугун, 16 март куни Марказий сайлов комиссияси аъзоси Адҳам Ибодуллаев маълум қилди.
Қайд этилишича, Марказий сайлов комиссияси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси ишлаб чиқилган.
Адҳам Ибодуллаевга кўра, референдум ўтказиш харажатлари учун давлат бюджетидан 182 миллиард 386 миллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Унинг қўшимча қилишича, 2019 йилда парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда давлат бюджетидан 230 миллиард 530 миллион сўм пул ажратилган.
Маълум бўлишича, ушбу харажатлар сметаси давлат бюджетида белгиланган маблағлар доирасида шакллантирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
LiveБарчаси