“Реал”нинг яна бир футболчиси “Ювентус” аъзосига айланиши мумкин

Спорт 1983
image

Италиянинг “Ювентус” клуби “Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсиога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Tuttosport нашри.

Ёзги трансферлар вақтида катта ўзгаришларга тайёрланаётган “Бланкослар” раҳбари Флорентино Перес 23 ёшли футболчининг трансфер қилинишига қарши бўлмаслиги мумкин. Фақат муаммо футболчининг нархида бўлиб турибди. Мадридликлар тўлалигича заҳира ўйинчисига айланиб қолган форвард учун 100 миллион евро атрофида нарх белгилашган.

Жорий мавсумда 20 та ўйинда майдонга тушган Асенсио, битта гол уриб, иккита голга асицентлик қилган. Олдинроқ вингерга мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ҳам қизиқаётганлиги айтиб ўтилганди.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×