“Реал” жароҳат олган Алабага ўринбосар қидирадими?
Спорт
−
18 Декабрь 2023
2742Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг австриялик ҳимоячиси Давид Алабанинг жиддий жароҳати туфайли янги харидлар ҳақида фикр билдирди.
Австрия терма жамоаси футболчиси Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “Вильярреал”га қарши ўйинда (4:1) жароҳат олди.
“Янги ўйинчиларни январда сотиб олиш-олмасликни яқин кунларда ҳал қиламиз”, дейди Анчелотти.
Ўйиндан сўнг “қироллик клуби” австриялик футболчининг тиббий кўрик натижаларига кўра чап тиззасидаги хочсимон пайлари узилиши ташхиси қўйилганини маълум қилди. Ўйинчи яқин орада операция қилинади. Унинг тахминан қачон сафга қайтиши ҳали эълон қилинмади.
Маълумот учун, Давид Алабанинг “Реал” билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган. 31 ёшли футболчининг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.