“Реал” ёзги трансфер бозорида фаол иштирок этмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти янгиланган “Сантьяго Бернарбеу” очилишигача супер жамоага эга бўлиши учун барча чизиқларда таркибни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда AS хабар берди.

“Реал Мадрид” Карим Бенземанинг ўрнини боса оладиган яхши ҳужумчини сотиб олишга ҳаракат қилади. 2024 йилнинг ёзида франциялик футболчининг шартномаси тугагач, ҳужумчи Эндрик жамоага келиб қўшилади.

Флорентино Перес ва Карло Анчелотти ўртасидаги келаси ҳафта бўлиб ўтадиган учрашувда футболчилар билан шартномаларни узайтириш масаласи муҳокама қилинади.

Тони Кроос ва Лука Модрич билан янги шартномалар келишиб олинди. Ҳозирча Начо ва Дани Себальос билан келишув йўқ, аммо “Реал Мадрид” буни ҳал қилиш мумкинлигига ишонмоқда. Марко Асенсионинг янги шартномаси бўйича вазият бошқача тус оладиган кўринади. АПЛнинг бир нечта клублари Маркога яхшигина таклиф тайёрламоқда.

“Реал Мадрид” Ферлан Менди бўйича таклифларни эшитишга тайёр. Жамоа фақат Мариано Диас ва Эден Азар билан ҳамкорликни давом эттиришни истамаяпти, аммо шунга қарамай бельгиялик футболчи кетиш ниятида эмас.

Шунингдек, “Реал” клуби Тибо Куртуа ўрнини боса оладиган тажрибали дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи. Андрей Лунин кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун кетишни истамоқда.

Бундан ташқари, мадридликлар қанот ҳимоячиси, икки ярим ҳимоячи ва бир ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. Жуд Беллингем (“Боруссия Дортмунд”), Рис Жеймс (“Челси”) ва Алфонсо Девис (“Бавария”) жамоа трансферлари рўйхатидан ўрин олган.

Ҳужум позициясини мустаҳкамлаш энг қийин масала бўлади. “Қаймоқранглилар” номзодлари орасида Рандал Коло-Муани (“Айнтрахт”), Виктор Осимхен (“Наполи”), Душан Влахович (“Ювентус”) ва Ҳарри Кейн (“Тоттенхем”) бор, бироқ уларнинг барчаси ўз клублари билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокара ўтказмоқда. 

Тахминларга кўра, бу позицияни “Кастилья”дан Алваро Родригес билан ёпиш мумкин. Бундан ташқари, “Реал Мадрид” январь ойидан бошлаб ПСЖдан Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш бўйича амалий жараёнларни бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема Реал Мадрид Сантьяго Бернарбеу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг