“Реал” етакчиси жамоани тарк этадиган бўлди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2023/2024 йилги мавсум якунида испан жамоасини тарк этади. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.

Манбага кўра, футболчининг шартномаси якунланмоқда ва Мадрид клуби раҳбарияти хорватиялик футболчига янги шартнома таклиф қилмасликка қарор қилган.

Модрич “қаймоқранглилар” сафида 2012 йилдан бери ўйнаб келмоқда.  Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Реал Мадрид” сафида барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, иккита голга ассистентлик қилди. “Transfermarkt” интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.

“Реал” Испания чемпионати турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда, Карло Анчелотти шогирдлари 16 ўйинда 39 очко тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Лука Модрич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг