“Реал” етакчиси Анчелоттини клуб мураббийлигида қолишини истамоқда

Спорт

image

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема жамоанинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти келаси мавсумда ҳам ўз лавозимида қолишини истамоқда. Бу ҳақда “Soccer.ru” хабар берди.

Анчадан буён ОАВда италиялик мутахассис қониқарсиз натижалар қайд этгани учун ишдан бўшатилиши ҳақида хабарлар тарқалаётган эди.

Бенземанинг “қироллик клуби” билан шартномани узайтириш истаги ҳам айнан Анчелоттининг келажагига боғлиқ. Француз футболчиси Карло билан яхши муносабатда бўлгани учун мураббийнинг ишдан кетишини истамайди. 

Бенземанинг “Реал” билан шартномаси мавсум охиригача, Анчелоттининг шартномаси эса 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Анчелотти “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг