“Реал” ЕЧЛда 300 та ғалабага эришган илк клуб бўлди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал” клуби Европа Чемпионлар лигасининг 2024/2025 йилги мавсуми плей-офф босқичи доирасидаги сафарда Англиянинг “Манчестер Сити” клубига қарши ўйинда (3:2) ғалаба қозониб, барча даврларнинг асосий еврокубок турнири учун тарихий рекорд ўрнатди. Бу ҳақда UEFA расмий сайти хабар берди.

Шу тариқа қироллик клуби Европа Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионлар кубоги тарихида 300 та ғалабага эришган биринчи клуб бўлди. Бунгача ҳеч бир жамоа бу кўрсаткичга эришмаган. Ғалабалар сони бўйича иккинчи ўринда 241 ғалабага эга “Бавария” жойлашган. Бу кўрсаткич бўйича кучли учликни Каталониянинг “Барселона” (209) якунлаб турибди.

Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб ўйини Тошкент вақти билан 20 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ўйин Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маридликлар бош мураббийи “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан кейин ўз фиклари билан ўртоқлашганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Сантьяго Бернабеу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг