“Реал” ярим ҳимоячиси трансфери бўйича фойдали таклифларни рад этди
Спорт
−
09 Август 2023
2553Мадриднинг “Реал” клуби уругвайлик ярим ҳимоячи Федерико Вальвердени сотишдан бош тортди. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта клублар Вальвердени ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган, бироқ “Реал” барча таклифларни рад этган. Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ва клуб президенти Флорентино Перес 25 ёшли истеъдод соҳибига асосий футболчи сифатида қарамоқда ва уни сотиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган.
Қайд этилишича, Федерико Вальвердега Англиянинг “Челси” ва “Ливерпуль” клублари жиддий қизиқиш билдирган. “Transfermarkt” порталига кўра, ярим ҳимоячининг нархи 100 миллион еврони ташкил қилади. Унинг “қироллик клуби” билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Киллиан Мбаппе трансфери бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди. Франция термасининг юлдузи испан гранди билан шартнома имзолашга яқин турибди. Парижликлар раҳбарияти келаси ёзда футболчини текинга бой бермаслик учун трансфер борасида “қироллик клуби”га ён беришга мажбур бўлди.