“Реал” Камавинга ва Вальверде учун таклифларни кўриб чиқмоқчи
Sport
−
11 June 1391 1 minute
“Реал Мадрид” ярим ҳимоячилари Эдуардо Камавинга ва Федерико Вальверде бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда “Footmercato” нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мадридликлар Камавинга учун камида 50 миллион евро талаб қилмоқда. Франциялик футболчи 2021 йилда “Ренн”дан 30 миллион евро эвазига жамоа сафига қўшилган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Клуб раҳбарияти айниқса Англия Премьер-лигаси жамоаларидан қизиқиш бўлишини кутмоқда.
Шунингдек, “Реал Мадрид” Федерико Вальверде трансфери учун 100 миллион евро атрофида маблағ олишни режалаштирмоқда. Нашрнинг ёзишича, уругвайлик футболчининг эҳтимолий кетиши фақат спорт натижалари билан эмас, балки жамоа ичидаги айрим муаммолар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида Вальверде ва Орельен Чуамени ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу билан бирга, ўтган мавсумдаги омадсиз натижалардан кейин “Реал Мадрид”да катта ўзгаришлар кутилаётгани таъкидланмоқда.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” ўтган мавсумни совринсиз якунлади.
Live
All