“Реал” яна бир бразилиялик футболчи билан бойиши мумкин
Спорт
−
10 Ноябрь 2023
3950Испаниянинг “Реал” ва Англиянинг “Ньюкасл” клуби “Сантос” ҳужумчиси Маркос Леонардога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Globe Esporte” хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар 20 ёшли бразилиялик футболчининг агентлари билан боғланиб, у ҳақида дастлабки маълумотлар, жумладан, Европага кўчиб ўтишга фундаментал тайёрлиги ҳақида маълумот олган. Бир неча кун олдин “Ньюкасл” ҳам футболчи трансфери бўйича дастлабки ҳаракатларни бошлаб юборган.
Ҳозирча бу клубларнинг ҳеч бири футболчига расмий таклиф билан чиққани йўқ, Леонардонинг ўзи ҳам бор эътиборини мавсумнинг якуний қисмига қаратган.
“Сантос” Леонардога бўлган 70 фоиз ҳуқуқларга эга, қолганлари эса футболчининг ўзига тегишли. Клуб раҳбарияти 2024 йилда Леанордонинг клубдан кетиш эҳтимоли юқори эканлигини билади, аммо ҳозирча ҳужумчи трансфери бўйича Европанинг бирорта клуби расмий мурожаат билан чиқмаган.
2023 йилда Леонардо Бразилия чемпионатида 25 ўйинда 13 та гол урди.