“Реал” украиналик дарвозабони билан шартномани узайтиради
Спорт
−
12 Сентябрь
1536Мадриднинг “Реал” клуби украиналик дарвозабон Андрей Лунин билан шартномани узайтириш борасида келишиб олди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Янги келишув 2028 йилнинг июнигача амал қилади. Дарвозабоннинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнида якунига етади. Томонлар яқин келажакда ҳамкорликни узайтирганликлари ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли Лунин 2018 йилдан бери “Реал” тизимида тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсум посбон “қироллик клуби”нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олгани боис 31 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ўтказиб юборди ва 12 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь