“Реал” “Тоттенхэм” юлдузига кўз тикмоқда

Спорт

image

Жанубий Корея терма жамоаси ва “Тоттенхеэм” клуби ҳужумчиси Сон Хён Мин Испаниянинг "Реал Мадрид" жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Sport1” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, кореялик ҳужумчи инглиз клуби билан 2025 йилгача шартнома имзолаганига қарамай, фаолиятидаги навбатдаги қадамни ташламоқчи. Яқин келажакда Сон турли-хил вариантларини кўриб чиқади.

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчини яқиндан кузатиб бормоқда. Италиялик мураббийга кореялик футболчининг ўйинлари ёқади. Шуниндек, Сонга "Бавария" ва ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, 30 ёшли кореялик футболчи жорий мавсумда АПЛда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Сон Европа Чемпионлар лигасида тўртта учрашувда иккита гол урган. Ҳужумчи 2015 йилдан бери “Тоттенхэм” сафида тўп суради. “Тransfermarkt” портали кореялик футболчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сон Хён Мин Карло Анчелотти "Реал Мадрид" “Тоттенхеэм”

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг