“Реал” собиқ футболчисини яна ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Спорт

image

“Милан” ва Франция терма жамоасининг 26 ёшли ҳимоячиси Тео Эрнандес яна “Реал” футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.

Манбага кўра, агар 23 ёшли “Бавария”нинг чап қанот ҳимоячиси Алфонсо Девис трансфери амалга ошмаса, франциялик футболчи Мадрид клубига қайтиши мумкин. Қайд этилишича, “қироллик» клуби” канадалик футболчининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилиш учун унинг атрофидагилар билан бир неча бор боғланган, бироқ музокараларда ҳали ҳам олдинга силжиш кузатилмаяпти.

Маълум бўлишича, Девис Испанияга кўчиб ўтишдан кўра Мюнхен билан шартномасини узайтиришга яқинроқ, шунинг учун “Реал”га Эрнандесни қайтариш энг мақбул вариант.

Эрнандес 2019 йилнинг июль ойида “Реал”дан “Милан”га ўтган эди. Футболчининг трансфер суммаси 22,8 миллион еврони ташкил этди, бу мавсумда Эрнандес барча турнирларда 46 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Милан Тео Эрнандес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг