“Реал” раҳбарияти Анчелоттига шарт қўйди

Спорт

image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти, агар жамоа билан жорий мавсум Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритмаса ишдан бўшатилади. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, ёзда Мадрид клуби устози жамоани кучайтириш зарурлигини айтган. "Реал Мадрид" раҳбарияти Анчелотти билан бу борада келиша олмаган.

Ла Лига ва Қирол кубогида ғалаба қозонган тақдирда ҳам раҳбарият италиялик мураббий билан хайрлашади. Анчелоттининг Бразилия футбол федерацияси билан алоқалари ҳақидаги хабарлар фаоллашган, февраль ойининг илк кунларидан клуб фаол равишда янги мураббий қидиришни бошлаб юборган.

“Реал” Испания Суперкубоги учун баҳсда “Барселона”га имкониятни бой берди. Испания кубогининг биринчи ярим финалида ҳам азалий рақибига ютқазди. Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк ўйинида “қаймоқранглилар” “Ливерпуль” устидан ғалаба қозонди (5:2).

“Реал Мадрид” Ла Лигада пешқадам “Барселона”дан 9 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Анчелотти “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг