“Реал”нинг “Эспаньол” билан ўйин ҳакамлари устидан шикоят талаблари маълум бўлди
Спорт
−
06 Февраль
1852Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лига 21-тури доирасидаги “Эспаньол” ҳимоячиси Карлос Ромеронинг “қаймоқранглилар”нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппега қўпол зарбаси бўйича бош ҳакам Алехандро Мунис Руис ва VAR ассистенти Иглесиас Вильянуэва ўртасидаги суҳбатни ёзиб олишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирча аудиоёзув эълон қилинмаган, бироқ ҳакамлар қўмитаси одатда ҳар доим VAR аралашувига оид парчаларни жойлаштиради. Қайд этилишича, “Реал” сўралган ёзувни олмаса, маъмурий судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Тегишли даъво тайёргарлик босқичида ва иш жиноий тус олиши мумкин.
Қолаверса, мадридликлар футбол федерацияси ва ҳакамлар қўмитасига ҳам муддат белгиланган – 7 февралгача. Агар уларнинг талаблари қондирилмаса, ҳужжатлар албатта судга юборилади.
Маълумот учун, “Эспаньол” ва “Реал” ўртасидаги учрашувда 1:0 ҳисобида каталонияликлар ғалаба қозонди. Бу мағлубиятдан кейин “Реал”нинг таъқибчилари “Атлетико” ва “Барселона” турнир жадвалидаги тафовутни қисқартириб олди. Ҳозирда “қироллик клуби” 49 очко билан чемпионатда карвонбошилик қилаётган бўлса, 48 очко тўплаган “Атлетико” иккинчи, 45 очко тўплаган “Барселона” 3-ўринни банд этган.