“Реал”нинг бразилиялик футболчиси “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Спорт
−
18 Апрель
3274Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) чорак финалида “Манчестер Сити” билан жавоб учрашувида жароҳат олди.
Қўшимча вақтнинг 22-дақиқасида бразилиялик футболчи сонини ушлаб, майдонга йиқилди, шундан сўнг унинг ўрнига Лукас Васкес туширилди.
Қайд этилишича, Винисиуснинг 21 апрель куни бўлиб ўтадиган Испания чемпионатида “Барселона” билан ўйинни ўтказиб юбориш хавфи бор. Ҳозирча шифокорлар футболчининг ҳолати бўйича расмий маълумот беришгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Эль-класико”ни ким бошқариб бориши хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь