“Эль класико”га ҳакам тайинланди
Спорт
−
18 Апрель
260022 апрелга ўтар кечаси футбол бўйича Испания чемпионати 32-тури доирасида Мадриднинг “Реал” клуби Каталониянинг “Барселона” клубини қабул қилади. Учрашувни Сото Градо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
FIFA рефериси Хосе Мариа Санчес эса учрашувда VAR ҳаками сифатида фаолият олиб боради.
43 ёшли Сото Градо шу вақтга қадар 2 марта “Барселона”, 3 марта “Реал” иштирокидаги ўйинларни бошқариб борган. Эътиборлиси, у ишлаган ўйинларда иккала клуб ҳам мағлубиятга учрамаган.
Ҳозирда Ла Лигада “Реал” ортда қолган 31 турдан сўнг 78 очко билан пешқадам бўлиб турибди. “Барселона” эса 70 очко билан 2-ўринни банд этган. “Эль класико”даги ғалаба “кўк-анорранглилар”ни чемпионлик пойгасига қайтариши мумкин.
LiveБарчаси