“Реал” мутасаддилари Класикодаги айрим вазиятлардан норози бўлмоқда
Спорт
−
22 Март 2023
4147Испания Ла Лигаси 26-тури доирасида ўтказилган “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги ўйиндан сўнг Мадрид клуб мутасаддилари рақиб жамоа ярим ҳимоячиси Гавининг ҳаракатларидан норози бўлди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар” 18 ёшли футболчини спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатларда айбламоқда.
Ўйин давомида Гави Дани Карвахал билан бир неча бор тўқнаш келди, лекин “Реал Мадрид” вакиллари Гавининг 76-дақиқада майдонга тушган Дани Себалосга нисбатан ишлатган қўполлигидан норози бўлмоқда.
Қолаверса, қироллик клуби Марко Асенсионинг 82-дақиқада урган голи бекор қилинганидан норози.
Чемпионлик ўйини деб қаралган баҳсда “Барселона” ўз майдонида “Реал”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мавсум якунланишига 12 тур қолганида каталонияликлар “Реал”дан 12 очко олдинда ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.