“Реал” мухлислари Хавини “Барселона”да қолишини хоҳламоқда (видео)

Спорт

image

“Реал Мадрид” мухлислари “Барселона” мураббийини алмаштирмаслигини истамоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, 22 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтган “Эль-класико”да “Сантьяго Бернабеу”даги томошабинлар “Хави, қол!”, деб ҳайқирган.

Январь ойи охирида 44 ёшли мутахассис мавсум якунида “Барселона”ни тарк этиш ниятида эканлигини маълум қилганди. “Кўк-анорранглилар” кетма-кет 4 та “класико”да мағлуб бўлди. Каталонияликлар охирги марта мадридликларни 2023 йилнинг март ойида Испания чемпионати 26-тури доирасида ўз уйида 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Реал футболчиси Виниcиус Жуниор “Эль-классико”лар тарихида энг кўп гол урган бразилиялик футболчига айлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Хави Реал Мадрид Сантьяго Бернабеу Эль-класико

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made