“Реал” Модрич билан шартномани узайтиради

Спорт

image

“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Журналист Фабрицио Романо Twitter саҳифасида ёзишича, “Қироллик клуби” аллақачон хорватиялик билан шартномани 2023 йилгача узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

“Қаймоқранглилар” бош мураббийи Карло Анчелотти ва клуб раҳбарияти 36 ёшли Модрични асосий футболчи сифатида билишади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги “Олтин тўп” ғолиби Лука Модрич UEFA Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган “Интер”га қарши ўйинда иштирок этди ва жамоа 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, Модрич ва “Реал” ўртасида амалдаги келишув 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал ЕЧЛ Модрич Анчелотти Шартнома

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг