“Реал” Модрич билан шартномани узайтиради

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда СОРЕ хабар берди.

Мадрид клуби 37 ёшли футболчи билан шартнома узайтирилганини келаси ҳафта эълон қилиши кутилмоқда. Томонлар яна бир мавсум учун шартнома имзолайди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда “Реал” сафида барча турнирлар доирасида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг тахминий нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.

"Реал Мадрид" Испания Ла Лигасининг 2022/2023 йилги мавсумида 2-ўринни эгаллади. Жамоа чемпионатда 78 очко тўплади. Европа Чемпионлар лигасида “Реал” ярим финалга қадар етиб борди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Лука Модрич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг