“Реал” “Милан” футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Спорт
−
24 Октябрь 2022
3065Мадриднинг "Реал" клуби "Милан" ҳимоячиси Фикайо Томори билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда “Calciomercatoweb” нашрида хабар берилди.
Манба хабарига кўра, испан клуби Начо Фернандес билан шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолганидан сўнг, чап қанот ҳимоячиси излашни бошлаб юборган. Сабаби, Анчелотти қўл остида марказий ҳимоячи сифатида ўйнайдиган Давид Алаба қанот ҳимоясида ўйнашга қодир, аммо Алаба қанотда ўйнаса, "Реал" марказий ҳимоясида муаммолар пайдо бўлади. Бу муаммони ҳал қилиш учун "қироллик" клуби янги ҳимоячи сотиб олмоқчи.
Маълумот учун, "Transfermarkt" портали Томорини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда футболчи "Милан" сафида 4 та ўйинда майдонга тушишга улгурди.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15