“Реал” Мбаппе учун йирик миқдорда қарз олди

Жамият

image

Испаниянинг “Реал” клуби бир қанча банклардан 328 млн евро миқдорида қарз олди. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.

Маълумотларга кўра, мадридликлар бу кредитни йил бошида олишган, аммо ҳануз жорий қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар операцияларидан бошқа нарсаларга ишлатишмаган.

Нашрга кўра, кредит маблағининг катта қисми ПСЖ клубининг ҳужумчиси Килиан Мбаппе транфсери учун сарфланади.

Жорий мавсумда Мбаппе 41 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt.de портали французни 160 млн еврога баҳолаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал

Баҳолаганлар

542

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг