“Реал Мадрид” устози солиқ жиноятида айбланмоқда

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби устози Карло Анчелотти солиқ тўлашдан қочишга уринганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “El Mundo” хабар берди.

Манбага кўра, 64 ёшли мураббийи 400 минг евро миқдоридаги солиқ жиноятида айбланиб, судга тортилади. У 2014 йилда даромадининг бир қисмини яширган. 

Қайд этилишича, италиялик мутахассис 2021 йилдан буён Испания солиқ идораси томонидан тузилган йирик қарздорлар рўйхатида бўлиб келмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Анчелотти 2013-2015 йилларда “Реал”ни бошқарган. У 2021 йилгача “Бавария”, “Наполи” ва “Эвертон” каби жамоаларга устозлик қилди. 2021 йил ёзида “Реал” президенти Флорентино Перес Анчелоттини яна “қироллик клуби”га олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Анчелотти 2024 йилдан Бразилия терма жамоасини бошқариши хабар қилинганди.  2024 йилгача “Флуминенсе” клуби бош мураббийи Фернандо Диниз Бразилия термасига устозлик қилади. Шунингдек, у “Флуминенсе”даги фаолиятини ҳам давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг