Анчелотти Бразилия терма жамоаси бош мураббийи деб эълон қилинди
Спорт
−
05 Июль 2023
7718Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти 2024 йилдан Бразилия терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) раҳбари Эдналдо Родригес маълум қилди.
2024 йилгача “Флуминенсе” клуби бош мураббийи Фернандо Диниз термага устозлик қилади. Шунингдек, у “Флуминенсе”даги фаолиятини ҳам давом эттиради.
"Динизнинг ўйин услуби Анчелоттиникига ўхшайди. Америка кубоги бошлангунга қадар Фернандо Анчелоттини ўрнини эгаллаб туради", дейди Родригес.
Анчелоттининг Реал билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Италиялик мутахассис “қироллик клуби” билан келишувини охиригача бажаради.
Маълумот учун, Карло Анчелотти фаолияти давомида 4 марта Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган. Шунингдек, у мураббий сифатида топ-5 чемпионатларнинг барчасида ғолиб бўлган.
LiveБарчаси