“Реал Мадрид”нинг яна бир собиқ президенти коронавирус юқтириб олди

Спорт 4275
image

Коронавирус пандемияси хавфли тус олаётган бир пайтда Мадриднинг "Реал" клуби собиқ Президенти Фернандо Мартин COVID-19 инфекциясини аниқловчи тест топширди, дея хабар беди "Marca" нашри. 

Манбанинг маълум қилишича, тест натижалаига кўра, 72 ёшли Мартин коронавирус юқтириб олгани аниқланди ва у карантинга олинди. 

Маълумот ўрнида, Фернандо Мартин 2006 йили Флорентино Переснинг истеъфосидан сўнг "Реал Мадрид" Президенти лавозимида бор йўғи 2 ой ишлаган. Шундан кейин Рамон Кальдерон "Қироллик клуби" Президенти этиб сайланган.

Аввалроқ, "Реал Мадрид" собиқ президенти Лоренсо Санс коронавирус юқтириб олиб, 76 ёшида ушбу касаллик сабаб вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, айни дамда дунёда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 392 336 нафарни ташкил этяпти. 17 147 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 103 393 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетган.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 2.9
t
×