“Реал Мадрид” “Эльче”ни мағлуб этди
Спорт
−
16 Сентябрь 1136 1 дақиқа
Кеча, 15 сентябрь куни “Реал Мадрид” Испания Ла Лигасининг 6-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда “Эльче”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида “Эльче” футболчиси Матиас Дитуро ўз дарвозасига гол уриб қўйди. “Реал Мадрид” сафида Килиан Мбаппе 40-дақиқада гол урган бўлса, Карлос Эспи 90+1-дақиқада жамоасининг учинчи голини киритди. “Эльче”нинг голларига эса Абиэль Осорио 71-дақиқада ва Фер Ниньо 83-дақиқада муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Реал Мадрид” 15 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Барселона” ҳам 15 очкога эга. Бироқ каталонияликлар 6-тур ўйинини бугун, 16 сентябрь куни “Расинг”га қарши ўтказади.
Маълумот учун, “Эльче” жорий чемпионатда ҳали ғалаба қозона олмади. Жамоа 2 очко билан 20-ўринда бормоқда.Кейинги турда “Реал Мадрид” жорий йилнинг 20 сентябрь куни сафарда “Атлетико Мадрид” билан ўйнайди. “Эльче” эса 18 сентябрь куни меҳмонда “Эспаньол”га қарши баҳс олиб боради.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь