“Реал Мадрид” Бундеслига клуби билан 103 млн евролик трансфер бўйича келишувга эришди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Дортмунд клуби расмий саҳифасида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, келишув қиймати 103 миллион евро ва қўшимча бонусларни ўз ичига олади ҳамда бу иккала клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бири бўлади. Шартнома 2029 йилгача тузилган бўлиб, 19 ёшли футболчи шу кунларда Мадрид клубида тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Беллингем 2020 йилда Англия Чемпионшипининг “Бирмингем Сити” клубидан Дортмунднинг “Боруссия”сига бориб қўшилган. Бу вақт давомида у Бундеслига клубининг асосий ўйинчисига айланиб, ушбу мавсум 31 та ўйинда 8 та гол ва 4 та ассистга муаллифлик қилди. Аввалроқ Беллингемга Англиянинг “Манчестер Сити” ва “Ливерпул” клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

трансфер Реал Мадрид Бундеслига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг