“Реал” “Ливерпуль”нинг икки етакчисини текинга қўлга киритмоқчи
Спорт
−
24 Декабрь
1519“Реал Мадрид” 2025 йил ёзги трансфер ойнасида “Ливерпуль”нинг икки нафар инглиз футболчисини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “Defenca Central” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар” ёзги трансфер бўйича келишувга эришиш учун январь ойидаёқ мерсисайдликлар сардори Виржил ван Дейк ва вице-сардор Трент Александр-Арнольд билан музокаралар олиб бориш ниятида.
Қайд этилишича, иккала футболчи ҳам инглиз клуби билан шартномани узайтиришда қийналмоқда ва шу боис “Реал” “мерсисайдликлар” юлдузларини текинга ўз сафига қўшиб олиш учун фаол қадамлар ташлашга тайёр.
Ван Дейк ва Александр-Арнольднинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. 1 январдан бошлаб футболчилар хориж клублари билан музокара олиб боришлари мумкин бўлади.
Жорий мавсумда 33 ёшли нидерландиялик ҳимоячи клуб сафида барча турнирлар доирасида 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли инглиз футболчиси 21 ўйинда майдонга тушиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси