“Реал” Лапортанинг танқидларига муносабат билдирди

Спорт

image

“Реал” клуби “Барселона” президенти Жоан Лапортанинг Мадрид клуби мамлакат раҳбариятига яқин эканлиги, ҳакамлар эса “қироллик клуби”га кўп ён босиши ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Клуб телевидениесида “Реал Мадрид” Лапортанинг айбловларига жавоб қайтарди ва “Барселона”нинг “Камп Ноу” стадионини Испания вазири Франко Хосе Солис Руиз очганини эслатди. Шунингдек, Каталония клуби Франкони клубнинг фахрий аъзосига айлантиргани маълум қилинди.

Шунингдек, Франко туфайли “Барселона” уч марта банкротликдан қутулиб қолгани, функционернинг ўзи эса учта медаль билан тақдирлангани қайд этилган.

Ла Лига 29-туридан кейин “Барселона” турнир жадвалида 73 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Реал Мадрид” 62 очко билан 2-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Лапорта “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг