“Реал” кўп пул сарфламаслик мақсадида собиқ ҳимоячисини қайтармоқчи
Спорт
−
30 Апрель 5887 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби “Жирона” ҳимоячиси Мигель Гутьересни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Марио Кортехана маълум қилди.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар” “Борнмут”дан Милош Керкез ва “Бенфика”дан Алваро Фернандесни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган эди. Аммо мадридликларни ҳар икки чап қанот ҳимоячисининг нархлари қониқтирмаяпти: 21 ёшли венгриялик учун 55 миллион евродан кўпроқ, 22 ёшли испаниялик учун эса 50 миллион евро талаб қилинмоқда. Шу сабаб “қироллик клуби” 8 млн евро эвазига “Жирона”дан Мигель Гутьересни сотиб олишни афзал кўради.
Маълумот ўрнида, 23 ёшли Гутеррес “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади, унинг арзонлиги ҳам шунга боғлиқ. “Қироллик клуби” Гутересни “Жирона”га сотаётган вақтда қайтиб сотиб олиш бандини шартномага қўшган эди.