“Реал” қитъалараро кубокни қўлга киритди
Спорт
−
19 Декабрь 2024 7956 1 дақиқа
Кеча, 18 декабрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида FIFA Қитъалараро кубоги финали ўтказилди.
“Лусаил” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Мадриднинг “Реал” клуби Мексиканинг “Пачука” жамоасига қарши баҳс олиб бориб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
37-дақиқада Килиан Мбаппе учрашувда ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида эса Родриго рақиб футболчиларини 2 марта чалғитиб, узоқ масофадан гол урди.
84-дақиқада эса “Пачука” дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Винисиус зарбани аниқ амалга ошириб, ўйинга нуқта қўйди.
Шундай қилиб, “Реал Мадрид”нинг Қатарга сафари жуда омадли ўтди. Финалдан бир кун олдин қироллик клуби вакиллари “The best” тақдирлаш маросимида асосий номинацияларда ғолиб бўлган бўлса, сафар якунида жамоа қитъалараро кубокни қўлга киритди.
Live
БарчасиЗангиотадаги бинода ёнғин чиқди
15 Ноябрь
Судан армияси назоратни қайта тиклади
15 Ноябрь
Қора денгизда дрон кемага ҳужум қилди
15 Ноябрь