“Реал” германиялик футболчисини ўз сафида сақлаб қолмоқчи
Спорт
−
23 Февраль
2319Мадриднинг “Реал” клуби Тони Крооснинг жамоада қолишини истамоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо маълум қилди.
Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси шу ёзда якунига етади. “Реал Мадрид” Крооснинг яна бир мавсум қолишини умид қилмоқда. Клуб футболчига шартномани узайтириш бўйича расмий таклиф тайёрлаб қўйган.
Қарор фақат Тонига боғлиқ, аммо “Реал Мадрид” унинг Германия терма жамоасига қайтишини ижобий сигнал сифатида қабул қилмоқда.
Ҳозирда футболчи ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва у Мадридда яна бир мавсум ўтказа олади.
Жорий мавсумда 34 ёшли ярим ҳимоячи “Реал” сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси