“Реал”га гол урган ўзбекистонлик футболчининг янги жамоаси маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бир ойдан буён Чимкент клуби сафида машғулотларда иштирок этиб келаётган 26 ёшли футболчи ниҳоят “Ордабаси” билан шартнома тузди. Яхшибоевнинг клуб келишуви шу йил охирига қадар амал қилади. 

Маълумот учун, Яхшибоевнинг сўнгги клуби “Навбаҳор” бўлди. Ундан аввал у “Пахтакор”, ОКМК, “Энергетик БГУ”, “Шахтёр Солигорск”, “Легия”, “Шериф” клублари шарафини ҳимоя қилган. Ҳужумкор айрим ҳимоячи Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлган.

Қайд этиш жоиз, “Шериф”даги фаолияти давомида футболчи Европа Чемпионлар лигасида иштирок этган ва Молдова клуби сафида Мадриднинг “Реал” клуби дарвозасини ишғол қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Жасур Яхшибоев Ордабаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг