“Реал” футболчиси жароҳат олди
Спорт
−
24 Январь
3721Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Лукас Васкес жароҳат олди. Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.
Манбага кўра, Васкес жамоанинг машғулотлари жараёнида тиззасидан жароҳат орттириб олган. Футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтади ва жароҳат қай даражада жиддий эканлиги аниқланади.
Маълумот ўрнида, Лукас Васкес “қироллик клуби” таркибига 2015 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 33 ёшли футболчи жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Реал” Трент келгунча ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.