“Реал” футболчиларида коронавирус аниқланди 

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич ва ҳимоячи Марселода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, футболчилар изоляция қилинади. Бироқ улар қанча вақт майдонга тушмаслиги маълум қилинмаган. “Marca” нашрига кўра эса хорватиялик ва бразилиялик чарм тўп устаси камида иккита ўйинни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг “Реал” клуби UEFA Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ПСЖга қарши баҳс олиб боради. Бунгача жамоалар ўзаро 10 марта тўқнаш келган. “Қироллик клуби” тўрт, парижликлар эса учта ғалабага қайд этган ва яна уч беллашув дуранг билан якунланган. 

Жамоалар охирги марта 2019/20 йилги мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келган эди. Ўшанда ПСЖ ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0), Мадридда эса жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Марсело Модрич Коронавирус UEFA

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг