“Реал” футболчилари қанча маош олиши эълон қилинди
Спорт
−
04 Январь
4790Мадриднинг “Реал” клуби футболчилари йилига қанча маош олиши аниқ бўлди. Бу ҳақда “Capology” хабар берди.
Манбага кўра, клубда энг кўп маош олувчи футболчи франциялик Килиан Мбаппе бўлиб, унинг маоши 31,2 миллион еврони ташкил қилади. Жароҳати боис анча вақтдан бери майдонга тушмаётган футболчи Давид Алаба бу борада 2-ўринни банд этди. Австралиялик футболчи “Реал”да 22,5 миллион евро ишлаб топади.
20,8 миллион евро маош оладиган Жуд Беллингем ва Винисиус Жуниор бу борада кучли учликни банд этди.
Топ-10:
Федерико Вальверде – 16,6 миллион евро;
Тибо Куртуа – 15 миллион евро;
Антонио Рюдигер – 14,5 миллион евро;
Эдер Милитао – 14,5 миллион евро;
Орельен Чуамени –12,5 миллион евро;
Эдуарду Камавинга – 12,5 миллион евро;
Маълумот учун, 4 январга ўтар кечаси “қироллик клуби” Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинида сафарда “Валенсия” билан баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида зафар қучди ва 43 очко билан чемпионат пешқадамига айланиб олди.
LiveБарчаси
06 Январь