“Реал” франциялик футболчисини сотмоқчи
Спорт
−
31 Октябрь
4831“Реал Мадрид” раҳбарияти бу мавсумда франциялик ярим ҳимоячи Орельен Чуаменининг формасидан норози. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, Чуамени билан 2022 йилнинг ёзида Каземиро ўрнига ўринбосар сифатида шартнома имзоланган, бироқ икки йиллик мослашувдан сўнг франциялик футболчининг ўйинида яққол пасайиш сезилмоқда ва унинг ўйинларининг тактик таҳлили яхши таассурот қолдирмаяпти. Чуамени ишончни йўқотаётгани учун сотилиши мумкин.
Унга ҳозир фақат жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ишонмоқда, бироқ италиялик мутаахассис ҳам сўнгги икки ўйинда футболчига 90 дақиқа ўйнашга рухсат бермади.
Маълумот учун, жорий мавсум 24 ёшли футболчи “қироллик клуби” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадрид клубининг бошқа бир франциялик футболчиси Килиан Мбаппе ҳам жамоани тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Ҳужумчига Англиянинг “Ливерпуль” клуби фаол тарзда қизиқиш билдирмоқда.