“Реал” франциялик 18 ёшли ҳимоячи трансфери бўйича келишувга эришди
Спорт
−
08 Июль
1891Мадриднинг “Реал” клуби “Лилль” ҳимоячиси Лени Йорони сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.
Манбага кўра, “Лилль” Йоронинг трансфери учун 40 миллион евро олмоқчи, аммо футболчи билан келишувга эришган “Реал” ўз мақсадига эришиш учун атиги 20 миллион евро ва турли бонусларни таклиф қилишга тайёр.
Клублар яқин ҳафталарда келишувга эриша олиши кутилмоқда. Шунингдек, ПСЖ ҳимоячини сотиб олишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо футболчи “қаймоқранглилар” вариантини афзал кўрди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Йоро барча турнирларда 44 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь