“Реал” Фабиан Руисга кўз тиккан

Спорт 479
image

Мадриднинг "Реал" жамоаси 2020 йилнинг ёзида "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни харид қилишга уриниб кўради.

Шундай экан, "қаймоқранглилар" "кўк-анорранглилар" билан футболчи учун рақобатга киришади. "Барселона" ҳам анчадан буён 23 ёшли футболчига қизиқаётган эди.

Хабар берилишича, неаполликлар ўтган ёзда "Реал"дан 45 миллионлик таклиф олиган. Аммо, клуб бу таклифни тезда рад этган.

23 ёшли футболчи фаолиятини "Бетис"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси саналади. "Бетис" уни 2017 йилда "Эльче"га ижара берган. 

2018 йилда эса "Наполи" футболчини сотиб олган эди.

Маълумот учун, Фабиан Руис 1996 йилда Испаниянинг Лос-Паласьос-и-Вильяфранка шаҳрида туғилган.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 2.7
Будьте в курсе событий!
×
×