“Реал” дунёнинг энг қиммат футбол брендига айланди
Спорт
−
18 Июль
6968Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол клуби Британиянинг Brand Finance консалтинг компанияси талқинига кўра, энг қиммат футбол брендлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон футбол брендлари расмий сайти хабар берди.
1,7 миллиард еврога баҳоланган Испания клуби бу борада Англиянинг “Манчестер Сити”сидан (1,6 миллиард евро) рейтингда 1-ўринни тортиб олди. Энг қиммат брендлар учлигини Испаниянинг “Барселона” клуби (1,5 миллиард евро) якунлади.
Тўртинчи ва бешинчи ўринларни 1,4 миллиард евролик кўрсаткич билан мос равишда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” клублари эгаллаб турибди. Бренд қийматининг энг катта ўсиши Германиянинг “Байер” клубида кузатилди. Бренд нархи ўтган йилга нисбатан 72 фоизга ошди ва 333,6 миллион еврони ташкил қилди.
Маълумот учун, 2023/24 йилги мавсумда “Реал Мадрид” Испания чемпионатида биринчи ўринни эгаллади ва Европа Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиқди.
LiveБарчаси