“Реал” бразилиялик футболчисига 1 млрд евро товон пули белгиламоқда

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби вингери Родриго Гоес “қироллик клуби” билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда футбол журналисти Николо Скира ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, футболчи билан янги келишув 2028 йилгача амал қилади. Янги шартномада 1 млрд евро миқдоридаги товон пули белгиланади.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи 11 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

22 ёшли Родриго 2019 йилда “Реал”га ўтганди. Ўтган мавсумда бразилиялик ҳужумчи 59 учрашувда 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Николо Скира Родриго Гоес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made