“Реал” бразилиялик футболчиси билан шартномани янгилади

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби бразилиялик вингери Родриго билан шартномани 2028 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди. Бу ҳақида клуб расмий сайтида хабар берилди. 

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” Родригонинг товон пулини 1 миллиард евро этиб белгилаган. 

Маълумот учун, футболчи 2019 йил 14 сентябрда “Кастилья” сафида дебют қилган ва 25 сентябрь куни эса “Реал Мадрид”нинг асосий жамоасида гол уришга муваффақ бўлган. Родриго “қироллик клуби” сафида умумий 179 та ўйин ўтказиб, 39 та гол урган ва 8 та совринни қўлга киритган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадрид клубининг англиялик футболчиси Жуд Беллингем клуб сафидаги дебюти ҳақида фикр билдирганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Реал футболчи бразилия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг