“Реал” бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин
Спорт
−
07 Февраль 2023
5498“Реал Мадрид” раҳбарияти клуб бош мураббийи Карло Анчелоттини истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда “relevo.com” хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, Испания суперкубогида “Барселона”га қарши ўйинда мағлуб бўлгани ва Каталония клуби билан Ла Лигада 8 очколик тафовут юзага келгани учун “қаймоқранглилар” бошлиқлари италиялик мутахассисга ишончини йўқотган. Агар “Реал” клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлмаса, Анчелотти истеъфога чиқарилади.
Шунингдек, раҳбарият Анчелоттининг иш сифатидан норози.
Қайд этилишича, Карло раҳбариятнинг позицияси ва талабларини билиб, бу ҳолатни хотиржам қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал”га клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида Мисрнинг “Ал-Аҳли” жамоаси рақиблик қилади.
LiveБарчаси