“Реал”, “Барселона”, “Ювентус” ва “Милан” ЕЧЛдан бутунлай четлатилиши мумкин
Спорт
−
24 Апрель 2021
17753Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) президенти Александр Чеферин Суперлига лойиҳаси атрофидаги вазиятга изоҳ берди. Бу ҳақда "Associated Press" хабар берган.
UEFA раҳбари ҳали лойиҳани рад этишини эълон қилмаган янги турнирнинг тўртта асосчи клублари олдига шарт қўйган. Гап "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва "Милан" ҳақида кетмоқда.
Чеферинга кўра, ушбу клублар Суперлигани танлаган тақдирда , Чемпионлар Лигасисиз қолиши мумкин.
"Санкциялар қандай бўлади? Биз содир бўлганларга ҳуқуқий баҳо берлишини кутмоқдамиз. Аммо ҳар ким ўз ҳаракатлари оқибатсиз қолмаслигини жуда яхши тушунади", дея қўшимча қилган у.
Айни пайтда Суперлига лойиҳаси тўхтатилган. FIFA ва UEFA’нинг босими, мухлислар қаршилиги ортидан жамоалар бирма-бир Суперлига лойиҳасини тарк этганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни 12 та клуб – "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Манчестер Сити", "Ливерпуль" (барчаси – Англия), "Реал" (Мадрид), "Барселона", "Атлетико" (барчаси – Испания), "Интер", "Милан" ва "Ювентус" (барчаси – Италия) янги Европа мусобақаси – Суперлига ташкил этилганини эълон қилди. Лойиҳани Американинг “JP Morgan” банки лойиҳалаштирадиган бўлди. “Реал” президенти Флорентино Перес Суперлига бошига келди.
LiveБарчаси