“Реал” “Барселона”дан ғалабани илиб кетди
Спорт
−
22 Апрель 2024 5523 1 дақиқа
22 апрелга ўтар кечаси футбол бўйича Испания чемпионатининг 32-тури доирасида Мадриднинг “Реал” клуби ўз уйида азалий рақиби “Барселона”ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб 6-дақиқада каталонияликлар ҳисобни очди. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Кристенсен Лунин дарвозасига аниқ йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 17-дақиқада Лукас Васкес “Барселона” жарима майдончасида йиқитилди ва ҳакам “кўк-анорранглилар” дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтадан Виниcиус Жуниор аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги мувозанатни тиклади. 1:1 ҳисоби биринчи бўлимда сақланиб қолди.
2-таймнинг 69-дақиқасида ажойиб комбинацияни Фермин Лопес гол билан якунлади. 73-дақиқада Винисиус Жуниорнинг идеал узатмасини Васкес Штеген дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирилди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “қироллик клуби”нинг англиялик етакчиси Жуд Беллингем ўйиндаги охирги тўпни киритиб, жамоаси ғалабасини таъминлади.
Шундай қилиб, Карло Анчелотти шогирдлари мазкур ғалабадан сўнг очколарини 81 тага етказиб, 2-ўриндаги “Барселона” билан орадаги фарқни 11 очкога оширди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь