“Реал” Азар масаласини узил-кесил ҳал қилмоқчи

Спорт

image

“Реал” ярим ҳимоячи Эден Азар вакиллари билан учрашув ўтказмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, яқин ҳафталарда томонлар бельгиялик футболчининг келажаги борасида бир тўхтамга келади. Клуб агар Азарга яхши таклиф тушса, у ёзда кетгани маъқул, деб ҳисобламоқда. Ярим ҳимоячи бош мураббий Карло Анчелотти кетган тақдирдагина Мадрид жамоасида мунтазам ўйнаш имкониятига эга бўлиши мумкин.

32 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Ла Лигада 3 та ўйинда майдонга тушди.

Азар Испания клубида 2019 йилдан буён тўп суради. “Реал” Азар учун “Челси”га 115 миллион евро тўлаган. Ҳозирга қадар бельгиялик футболчи “Реал” сафида 18 марта жароҳат олиб, жамоа ўйинларининг аксариятини ўтказиб юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Азар “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг