“Реал” “Аталанта” билан ўйиндан кейин ЕЧЛда яна бир рекорд ўрнатди

Sport

image

"Реал Мадрид" Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Италиянинг "Аталанта" жамоасига қарши биринчи ўйиндан сўнг Чемпионлар лигаси тарихига кирди. Бу ҳақда UEFA расмий сайти хабар берган. 

Ушбу учрашув "қаймоқранглилар" учун 1992 йилда чемпионат формати ўзгарганидан бери Европанинг асосий клуб турниридаги юзинчи учрашув бўлди. 

Мадрид жамоаси ўшандан бери Чемпионлар Лигасининг барча 25 мавсумида қатнашган. 

Шунингдек, "Реал" плей-оффда 50 ғалабага эришган ягона клуб ҳисобланади. 

Жамоанинг энг яқин таъқибчиси эса 49 та ўйинда ғалаба қозонган Мюнхеннинг "Бавария" клубидир. 

Маълумот ўрнида, формат ўзгартирилишидан олдин мусобақа Европа чемпионлар кубоги деб номланган. 

Чемпионатнинг бутун тарихини инобатга олган ҳолда, "Реал" жамооаси 13 та унвонга эга: уларнинг олтитаси асл форматида ва яна еттитаси Чемпионлар лигасида. Ушбу кўрсаткичга кўра, "қаймоқранглилар" чемпион ҳисобланади.


Tags

Rate Count

267

Rating

3

Rate this article

Share with your friends