“Реал” афсонаси вафот этди

Спорт

reas

Бугун, 18 январь куни Мадриднинг “Реал” клуби собиқ футболчиси ва фахрий президенти Франсиско “Пако” Хенто 88 ёшида вафот этди.

Хенто клуб сафида ўйнаб, Европа чемпионлар кубогини олти марта қўлга киритган ва бу натижа бўйича футбол тарихидаги ягона ўйинчи ҳисобланади. У вафотига қадар “Реал Мадрид”нинг фахрий президенти бўлган, бу роль унга собиқ жамоадоши Алфредо Ди Стефанодан “мерос” бўлиб қолган.

“Клуб президенти ва директорлар кенгаши “Реал Мадрид”нинг фахрий президенти, клубимиз ва жаҳон футболининг энг буюк афсоналаридан бири Франсиско Хентонинг вафотидан чуқур қайғуда.  Унинг рафиқаси Мари Луз, ўғиллари – Франсиско, Хулио, набиралари – Аитана ва Канделага ҳамда қариндошлари, жамоадошлари, яқинларига ҳамдардлик билдиради”, дейилади “Қироллик клуби” хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Пако Хенто футбол тарихида 6 марта еврокубокларни қўлга киритган ягона футболчи саналади. У 1953-1971 йиллар оралиғида клуб шарафини ҳимоя қилган ва “Реал Мадрид”даги 18 йиллик фаолияти давомида 12 марта Испания чемпиони бўлган.У “қаймоқранглилар” сафида 600 ўйин ўтказиб, 182 гол урган. Шунингдек, Испания терма жамоаси сафида 43 марта майдонга тушган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Fifa Пако Хенто Алфредо Ди Стефанод

Баҳолаганлар

496

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг